ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Радиациявий хавфсизлик /

O`z DSt 3627:2023. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Фотон нурланишнинг доза қуввати ўлчагичлари ва дозиметрлар. Қиёслаш усуллари ва воситалари (АВ томонидан 17.06.2023 й. 174-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 24.05.2023 й. 05-1548-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 17 июнда 174-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2023 йил 24 майдаги

05-1548-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3627:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Ўзбекистон Республикасининг

ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими.

Фотон нурланишнинг доза қуввати ўлчагичлари ва

дозиметрлар. Қиёслаш усуллари ва воситалари


Мазкур давлат стандарти ҳаводаги керма ва керма қувватини, экспозицион доза ва экспозицион доза қувватини, 0,005 MeV дан 3 MeV гача энергияли фотон нурланишининг амбиэнтини, йўналтирилган ва индивидуал доза эквивалентларини (бундан буён матнда дозалар деб юритилади) ҳамда амбиэнт, йўналтирилган ва индивидуал доза эквивалентларининг қувватини (бундан буён матнда доза қувватлари деб юритилади) ўлчаш учун мўлжалланган доза қуввати ўлчагичлари ва дозиметрларга (бундан буён матнда ўлчаш воситалари деб юритилади) тааллуқли бўлиб, уларни бирламчи ва даврий қиёслаш усуллари ва воситаларини белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

           

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 8.034-82 - Рентген ва гамма нурланишининг таъсир қилиш дозаси, таъсир қилиш дозаси тезлиги ва энергия оқимини ўлчаш асбоблари учун бирламчи давлат эталони ва давлат қиёслаш схемаси (расмий манба: ГОСТ 8.034-82 Государственный первичный эталон и государственная поверочная схема для средств измерений экспозиционной дозы, мощности экспозиционной дозы и потока энергии рентгеновского и гамма-излучений);


ГОСТ 8.087-2000 - Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Рентген ва гамма нурланиш дозиметрик қурилмалари эталони. Ҳаводаги таъсир қилиш дозаси ва керма тезлигини ўлчаш услубияти (расмий манба: ГОСТ 8.087-2000 Государственная система обеспечения единства измерений. Установки дозиметрические рентгеновского и гамма-излучений эталонные. Методика поверки по мощности экспозиционной дозы и мощности кермы в воздухе);


ГОСТ 8.395-80 - Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Қиёслаш ўтказиш шартлари. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 8.395-80 Государственная система обеспечения единства измерений. Нормальные условия при поверке. Общие требования);


ISO 4037-1:2019 - Радиацион ҳимоя. Дозиметр ва интенсиметрларни калибрлаш ва фотон энергиясининг функцияси сифатида уларнинг тавсифларини аниқлаш учун рентген ва гамма нурланиш эталонлари. 1-қисм. Нурланиш тавсифлари ва ишлаб чиқариш усуллари (расмий манба: ISO 4037-1:2019 Radiological protection - X and gamma reference radiation for calibrating dosemeters and doserate meters and for determining their response as a function of photon energy - Part 1: Radiation characteristics and production methods);


ISO 4037-3:2019 - Радиацион ҳимоя. Дозиметр ва интенсиметрларни калибрлаш ва фотон энергиясининг функцияси сифатида уларнинг тавсифларини аниқлаш учун рентген ва гамма нурланиш эталонлари. 3-қисм. Юза ва шахсий дозиметрларни калибрлаш ва уларнинг энергия функцияси ва тушиш бурчаги тавсифларини ўлчаш (расмий манба: ISO 4037-3:2019 Radiological protection - X and gamma reference radiation for calibrating dosemeters and doserate meters and for determining their response as a function of photon energy - Part 3: Calibration of area and personal dosemeters and the measurement of their response as a function of energy and angle of incidence);


O`z DSt 8.003:2005 - Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Асосий қоидалар;


RXN 2006 - Радиация хавфсизлиги нормалари;


RXTASQ 2006 - Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари.


Изоҳ. Ушбу стандартларидан фойдаланганда, стандартларнинг амал қилиш муддатини жорий йилнинг 1 январь ҳолатига тузилган стандартларнинг тегишли индексига ва жорий йилда эълон қилинган тегишли маълумотларга мувофиқ текшириш мақсадга мувофиқдир. Агар ҳавола қилинган ҳужжат ўзгартирилган бўлса, ушбу стандартлардан фойдаланганда ўзгартирилган стандартларга амал қилиниши керак.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

       

2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


ўлчаш воситаси - ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси;


эталон - муайян катталик бирлигининг ўлчамини бошқа ўлчаш воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчаш воситаси;


қиёслаш - ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида бажариладиган операциялар мажмуи;


хатолик - ўлчаш воситасининг кўрсаткичи билан ўлчанадиган катталикнинг чин (ҳақиқий) қиймати орасидаги айирма;


нисбий хатолик - ўлчаш воситасининг мутлақ хатолигининг ўлчаш натижасига ёки ўлчанадиган катталигига нисбати билан ифодаланган хатолик.



3-БОБ. ҚИЁСЛАШ ОПЕРАЦИЯЛАРИ

         

3. Қиёслаш ўтказишда 1-жадвалда кўрсатилган операциялар бажарилиши керак.


1-ЖАДВАЛ

Операция номи

Мазкур давлат

стандартининг

тегишли банди

рақами

   

Операциялар ўтказилишининг мажбурийлиги

     

бирламчи қиёслашда

     

даврий қиёслашда

   

Ташқи кўрик


14

Ҳа

Ҳа

Синаб кўриш


15

Ҳа

Ҳа

Метрологик тавсифларни аниқлаш


16 - 25

Ҳа

Ҳа

Ўлчаш натижаларига ишлов бериш


26 - 32

Ҳа

Ҳа

        

Изоҳ. Агар қиёслаш операцияси амалга оширилганда салбий натижа олинса, қиёслаш тўхтатилади.



4-БОБ. ҚИЁСЛАШ ВОСИТАЛАРИ

           

4. Қиёслаш ўтказишда 2-жадвалда кўрсатилган қиёслаш воситалари қўлланиши керак.


2-ЖАДВАЛ

Қиёслаш воситасининг номи

         

Метрологик тавсифлари

    

Фотон энергияси 5 дан 3 000 keV гача

бўлган бўшлиқ ионизацион камераларига

эга иккиламчи эталонлар


Ҳаводаги керма қуввати

1·10-8 дан 2 Gy/s гача

Фотон энергияси 5 дан 3 000 keV гача

бўлган 1 ёки 2-разрядли ишчи эталон

ўлчаш воситалари


Ҳаводаги керма қуввати

1·10-10 дан 2 Gy/s гача

Иккиламчи эталон дозиметрик ускуналар

Ҳаводаги керма қуввати

1·10-8 дан 1 Gy/s гача

Амбиэнт доза эквивалентининг қуввати

1·10-8 дан 1·10-2 Sv/s гача


1 ёки 2-разрядли ишчи эталон

дозиметрик ускуналар

Ҳаводаги керма қуввати

1·10-10 дан 1 10-2 Gy/s гача

Амбиэнт доза эквивалентининг қуввати

1·10-10 дан 1·10-2 Sv/s гача


Сувли ёки қаттиқ жисмли фантом


ISO 4037-3:2019 га мувофиқ, стандарт ўлчами

30 х 30 х 15 cm


Термометр


Бўлинма қиймати 0,1 oC.

Ҳароратни ўлчаш диапазони

10 oC дан 40 oC гача


Барометр


Бўлинма қиймати 1 kPa.

Атмосфера босимини ўлчаш диапазони

60 kPa дан 120 kPa гача


          

5. Кўрсатилган қиёслаш воситаларининг ўрнига метрологик тавсифларни талаб этилган аниқлик билан аниқлашни таъминлайдиган бошқа аналогик қиёслаш воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади.


6. Фойдаланилаётган эталонларнинг ўлчаш диапазонлари қиёсланаётган ўлчаш воситаларининг ўлчаш диапазонига мос бўлиши керак.


7. Қиёслаш воситалари ўрнатилган тартибда қиёсланган ёки калибрланган бўлиши керак.



5-БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ

ҚИЁСЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ

ВА ҚИЁСЛАШ ШАРТЛАРИ

          

8. Қиёслаш ўтказилишида қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт:

радиацион хавфсизлик нормалари (RXN-2006) ва Радиацион хавфсизликни таъминлашнинг асосий санитария қоидаларига (RXTASQ-2006);

қўлланадиган ўлчаш воситалари ва ускуналарининг эксплуатацион ҳужжатларида баён этилган хавфсизлик талабларига;

хавфсизлик техникаси ва радиацион хавфсизлик бўйича йўриқномаларга.


9. Қиёслаш ўтказилишида ГОСТ 8.395-80 га мувофиқ қуйидаги нормал шароитларга амал қилиниши керак:

атроф-муҳит ҳарорати (20 ± 5) °C;

ҳавонинг нисбий намлиги (50 ± 30) фоиз;

атмосфера босими (95 ± 10) kPa.


10. Техник жиҳатдан асосланган ҳолларда (ногерметик ионизацион камералар учун) қиёслашни мазкур давлат стандартининг 9-банди бўйича шароитлардан фарқ қиладиган шароитларда ўтказишга йўл қўйилади, бунда дозани (доза қувватини) ўлчаш натижаси қуйидаги формула бўйича нормал шароитларга (х) келтирилган бўлиши керак.

           

, (1)

        

бу ерда:

x - нормал шароит, Gy;

xi - ишчи ўлчаш шароитларида олинган ўлчаш натижаси, Gy;

p0 - нормал атмосфера босими, 101,3 kPa;

T0 - нормал ҳаво ҳарорати, 293,15 K;

p - ўлчаш пайтида атмосфера босими, kPa;

T - ўлчаш пайтида ҳаво ҳарорати, K.


11. Қиёслаш пайтида ионловчи нурланиш фони детекторлаш блоки жойлашган жойдаги қиёсланаётган кичик диапазоннинг ўлчанаётган физик катталиги қийматининг 0,01 қийматидан ошмаслиги керак.


12. Атроф-муҳитни назорат қилиш учун мўлжалланган ўлчаш воситаларининг детекторлаш блокини қиёслаш (ҳаводаги керма, амбиэнт ва йўналтирилган доза эквивалентларининг бирликларида) фантом мавжуд бўлмаган ҳолатда амалга оширилади.

Индивидуал дозиметрларни қиёслаш индивидуал доза эквивалентининг бирликларида - фантомдан фойдаланган ҳолда, дозиметрларни фантомнинг олд юзасига жойлаштирилган ҳолатда амалга оширилади.



6-БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ

ҚИЁСЛАШНИ ЎТКАЗИШ


1-§. Ўлчаш воситаларини қиёслашда ташқи

кўрик ва синаб кўриш жараёни

      

13. Қиёслаш ўтказилишидан олдин қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

қиёслаш пайтида қўлланадиган ўлчаш воситаларини қиёслаш тўғрисидаги ҳужжатининг амал қилиш муддатини текшириш;

қиёслашда қўлланадиган ўлчаш воситаларини уларнинг фойдаланиш бўйича қўлланмасига мувофиқ ишлашга тайёрлаш;

қиёсланадиган ўлчаш воситаларини уларнинг эксплуатацион ҳужжатларига мувофиқ ишлашга тайёрлаш;

қиёслаш жараёнида мазкур давлат стандартининг 9-бандида белгиланган атроф-муҳит шароитини назорат қилиш имконини берадиган ўлчаш воситаларини ўрнатиш.


14. Ташқи кўрикдан ўтказишда қуйидагилар аниқланиши керак:

ўлчаш воситаларида ёки уларнинг детекторлаш блокининг корпусида уларнинг ишлашига таъсир қиладиган коррозия излари, ифлосланиш, механик шикастлар мавжуд эмаслиги;

ўлчаш воситалари бутлигининг эксплуатацион ҳужжатларга мувофиқлиги;

ўлчаш воситаларига тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқарувчининг рақамлаш тизими бўйича тартиб рақами ёки буюртмачи томонидан берилган рақамни ўз ичига олган тамғанинг мавжудлиги.

Ташқи кўрикдан ўтмаган ўлчаш воситаларига қиёслашнинг кейинги операциялари ўтказилмайди.


Изоҳ. Дозиметрик ўлчаш воситаларини, уларнинг ишга яроқлилигига ва қиёслаш натижаларига таъсир қилмайдиган эҳтиёт қисмлар ва жиҳозларсиз қиёслашни амалга оширишга йўл қўйилади.


15. Синаб кўриш пайтида:

бошқарув қисмларининг ҳаракати;

бошқарув қисмларининг ишга яроқлилиги;

ўлчаш воситаларининг ўз-ўзини синаш функцияси;

ичига ўрнатилган ёки кўчма дастурий таъминот (мавжуд бўлса);

таъминотни ёқиш/ўчириш ва кичик диапазонларни қайта улаш пайтида нол қийматни ўрнатиш мумкинлиги (мавжуд бўлса);

назорат қилиш манбасидан ўлчаш воситаси сезувчанлигини назорат қилишда, унинг кўрсаткичлари, агар у қиёслаётган ўлчаш воситаси тўпламига киритилган бўлса, текширилиши шарт.

Ушбу банд талабларининг бирортаси бажарилмаган тақдирда, қиёслашнинг кейинги операциялари ўтказилмайди.

Ўлчаш воситасини қиёслаш унинг эксплуатацион ҳужжатларига мувофиқ, ўлчаш воситасининг иш режими ишга тушгандан сўнг амалга оширилади.



2-§. Дозиметрик ўлчаш воситаларини қиёслашда

метрологик тавсифларини аниқлаш


16. Қиёсланаётган ўлчаш воситаларининг нисбий хатолиги қуйидаги усулларнинг бири билан аниқланади:

мазкур давлат стандарти 1-иловасининг 1-бандига мувофиқ эталонлар (эталон дозиметрик қиёслаш ускуналар)нинг фотон нурланиш дозасини (доза қувватини) тўғридан-тўғри ўлчаш усули;

мазкур давлат стандарти 1-иловасининг 2-бандига мувофиқ компаратор ёрдамида эталон ўлчаш воситаси билан солиштириш усули.

Қиёсланаётган ўлчаш воситаларининг нисбий хатолигини аниқлаш пайтида детекторлаш блоки сезувчанлик соҳасининг маркази фотон нурланиш тарамининг марказий ўқида ёки майдон марказида (агар майдон диффузион бўлса) жойлашиши керак. Майдон кесими ва ўлчамларига қўйилган талаблар ГОСТ 8.087 га мувофиқ бўлиши керак. Бир вақтнинг ўзида майдонга бир нечта детекторлаш блокларини ўрнатишда уларнинг сезувчанлик соҳаси марказларидан ўтадиган ва нурланиш йўналишига перпендикуляр бўлган текисликдаги майдон бир жинсли бўлиши керак.


Изоҳ. Детекторлаш блокларининг сезувчанлик соҳаси маркази деб - бўшлиқ камералари учун уларнинг геометрик маркази, синтилляцион кристаллар ва гамма-ҳисоблагичлар асосидаги детекторлар учун ишлаб чиқарувчи томонидан детекторлаш блокига қўйилган белги, диафрагма туридаги камералар учун нурланиш тарамини чеклайдиган кириш ойнаси текислигининг геометрик маркази қабул қилинади.


17. Дозиметрик қиёслаш қурилмасининг метрологик аттестация сертификати ёки қиёслаш тўғрисидаги ҳужжатидан рентген ёки гамма-нурланиш дозаси қувватининг ҳақиқий қиймати танланади.


18. Қиёслаш учун ҳар бир декададан (диапазонда) камида биттадан нуқта танланади. Биринчи декаданинг минимал қиймати учун (1,25 ± 0,15) ва қолган декадаларнинг максимал қиймати учун (0,70 ± 0,2) нуқта сифатида танланади.

Ўлчашлар хатолиги 8 фоиз ва ундан кам бўлган ўлчаш воситалари учун камида беш марта, хатолиги 8 фоиздан ортиқ бўлган ўлчаш воситалари учун камида уч марта амалга оширилади. Хатолиги 20 фоиздан кам бўлган ўлчаш воситалари учун ўрта арифметик қиймат ҳисобланади. Хатолиги 20 фоиздан ортиқ бўлган ўлчаш воситалари учун доза қувватининг ҳақиқий қийматидан максимал узоқлашган ўлчаш воситасининг кўрсаткичи аниқланади.


19. Ўлчаш воситасининг кўрсаткичи ушбу давлат стандартининг 2-иловасида келтирилган шаклдаги қиёслаш баённомасига қайд этилади.

Қиёслаш баённомасида назорат радиоактив манбасидан ўлчаш воситаси сезувчанлигини назорат қилишда унинг кўрсаткичлари ҳам қайд этилади.


20. Хатолиги 8 фоиздан кам бўлган дозиметрик ўлчаш воситалари учун қиёсланаётган ўлчаш воситаси билан ўлчанган доза ёки доза қуввати қийматининг ҳақиқий қийматга мувофиқлигининг тузатиш кўпайтмаси (Ci) қуйидаги формула билан аниқланади

            

, (2)

          

бу ерда:

Ci - тузатиш кўпайтмаси;

X0 - эталон ўлчаш воситасининг кўрсаткичлари бўйича i-нуқтадаги доза ёки доза қувватининг қиймати;

Xl - қиёсланаётган ўлчаш воситаси билан и-нуқтада амалга оширилган доза ёки доза қувватини ўлчашнинг ўрта арифметик қиймати.

Тузатиш кўпайтмасининг қиймати 0,9 дан 1,1 гача диапазонда бўлиши керак.

Хатолиги 8 фоиздан ортиқ бўлган ўлчаш воситалари учун тузатиш кўпайтмасининг қиймати аниқланмайди.


21. Қиёслаш ўтказиш пайтида сезувчанликнинг энергетик боғлиқлигини аниқлаш фақат хатолиги 8 фоизгача бўлган ўлчаш воситалари учун бажарилади.

Хатолиги 8 фоиздан ортиқ бўлган ўлчаш воситалари учун сезувчанликнинг энергетик боғлиқлиги фақат давлат синовларидан ўтказиш пайтида аниқланади.


22. Сезувчанликнинг энергетик боғлиқлиги қиёсланаётган ўлчаш воситаси бутлигига кирадиган ва фотон нурланиш дозаси ёки дозасининг қувватини ўлчаш учун мўлжалланган ҳар бир детекторлаш блоки учун аниқланади.


23. Энергетик боғлиқлик ўлчаш воситасининг эксплуатацион ҳужжатларида кўрсатилган фотон энергияларининг ишчи диапазонида (шу жумладан диапазоннинг четки нуқталарида) бир текис тақсимланган ва камида учта энергия қийматида ўлчаш воситасининг битта декадаси (кичик диапазони)да аниқланади.

Ҳар бир энергия қийматида ўлчашлар камида беш марта амалга оширилади.


24. Ўлчаш натижалари сифатида ўрта арифметик қиймат қабул қилинади. Ўлчаш натижалари қиёслаш баённомасида қайд этилади ва (2) формула бўйича тузатиш кўпайтмаси (Ci)нинг нурланиш энергиясига боғлиқлиги аниқланади.


25. Агар тузатиш кўпайтмаси (Ci)нинг қиймати бутун қиёсланаётган энергетик диапазонда ± 2 фоиздан кўп бўлмаган миқдорга ўзгарса, қиёслаш натижаларини тасдиқловчи ҳужжатда унинг ўрта арифметик қиймати кўрсатилади. Агар четга чиқиш ± 2 фоиздан ошса, тузатиш кўпайтмаси (Ci)нинг энергияга боғлиқлиги график ёки жадвал шаклида кўрсатилади ва қиёслаш натижаларини тасдиқловчи ҳужжатга илова қилинади.



7-БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ

ҚИЁСЛАШДА ЎЛЧАШ НАТИЖАЛАРИГА

ИШЛОВ БЕРИШ

         

26. Хатолиги 8 фоиздан кам бўлган қиёсланаётган ўлчаш воситалари нисбий хатолигининг ишончли чегаралари эталон ўлчаш воситаларининг хатолигини ва бирлик ўлчамини узатиш усулини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир қиёсланадиган нуқта учун қуйидаги формула бўйича аниқланади:

          

, (3)

           

бу ерда:

α - ишончли эҳтимоллик (P) билан (P=0,95 учун 1,1 га тенг) аниқланадиган коэффициент;

0 - истисно қилинмаган систематик хатолик - унинг ёрдамида қиёслаш ўтказиладиган эталон дозиметрик ускуна ёки эталон ўлчаш воситасининг хатолиги (қиёслаш, калибрлаш ёки метрологик аттестациядан ўтказиш натижаларини тасдиқловчи ҳужжатдан), фоиз;

Δ0 - бирлик ўлчамини узатиш усули хатолигининг ишончли чегаралари (ГОСТ 8.034-82 га асосан қиймат 0,8 фоизга тенг деб олинади), фоиз;

Si - ўлчанаётган катталикнинг ўрта ҳисобда кўрсатилган қийматини аниқлаш хатолигининг қуйидаги формула бўйича аниқланадиган ишончли чегаралари:

         

, (4)

         

бу ерда:

Xl - i-нуқтада доза (доза қуввати)ни ўлчашнинг ўрта арифметик қиймати;

n - ўлчашлар сони;

δ - асосий нисбий хатолик чегарасининг олинган қиймати ўлчаш воситасининг эксплуатацион ҳужжатларида кўрсатилган рухсат этилган нисбий хатолик (δrux) чегарасининг қийматидан ошмаслиги керак.


27. Хатолиги 8 фоиздан 20 фоизгача бўлган ўлчаш воситалари нисбий хатолигининг ишончли чегаралари қуйидаги формула бўйича аниқланади:

        

, (5)

         

бу ерда, δo`v - фоизларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланадиган, қиёслаш пайтида i-нуқтада доза (доза қуввати)ни ўлчаш нисбий хатолиги:

         

, (6)

         

бу ерда:

X0 - доза (доза қуввати)нинг эталон қиёслаш ускунасини қиёслаш ёки метрологик аттестациядан ўтказиш натижаларини тасдиқловчи ҳужжатдан олинган ёки эталон дозиметрик ўлчаш воситаси билан ўлчаш натижасининг ўрта арифметик қиймати сифатида аниқланган ҳақиқий қиймати;

Асосий нисбий хатолик (δ) чегарасининг олинган қиймати ўлчаш воситасининг эксплуатацион ҳужжатларида кўрсатилган δрух қийматидан ошмаслиги керак.


28. Хатолиги 20 фоиздан ортиқ бўлган дозиметрик ўлчаш воситалари учун қиёсланаётган ўлчаш воситаси кўрсаткичлари қуйидаги чегараларда бўлиши керак:

       

, (7)

          

бу ерда:

Δ - қиёсланаётган ўлчаш воситаси рухсат этилган хатолик чегарасининг ўлчанаётган катталик бирликларидаги қиймати;

Хimax - доза (доза қуввати)нинг максимал қиймати.


29. Ўлчаш воситаси асосий хатолигининг ишончли чегараси сифатида ҳар бир танланган қиймат учун аниқланган, белгиси ҳисобга олинмаган барча хатолик қийматларининг энг каттаси қабул қилинади.


30. Эталон ўлчаш воситаси билан ўлчанган ёки эталон қиёслаш ускунасини қиёслаш ёки метрологик аттестациядан ўтказиш натижаларини тасдиқловчи ҳужжатдан олинган ҳаводаги керма бирлигидан (K) амбиэнт, йўналтирилган ёки индивидуал доза эквивалентларининг бирлигига ўтишда қуйидаги формуладан фойдаланилади:

          

, (8)

        

бу ерда:

K0 - керма (керма қуввати)нинг ҳақиқий қиймати;

h - ҳаводаги керманинг амбиэнт, йўналтирилган ёки индивидуал доза эквивалентига ўзгариш коэффициенти.


Изоҳ. Керманинг фотон нурланиш дозасининг амбиэнт ва индивидуал эквивалентларига ўзгариш коэффициентларининг қийматлари фотонлар энергияси ва доза турига боғлиқ ҳолда ушбу давлат стандартининг 3-иловасида келтирилган. Мазкур давлат стандартининг 3-иловасида келтирилмаган ўтиш коэффициентларини ISO 4037-3:2019 дан олиш тавсия этилади.


Доза ва доза қувватининг олинган қийматлари тегишли доза бирликларида даражаланган қиёсланаётган ўлчаш воситаси билан ўлчанган доза ва доза қувватининг қийматлари билан солиштирилади.


31. Эталон ўлчаш воситаси билан ўлчанган ёки ускунани қиёслаш ёки метрологик аттестациядан ўтказиш натижаларини тасдиқловчи ҳужжатдан олинган, ҳаводаги "K" керма бирликларидан экспозицион доза бирликларига ўтишда қуйидаги формуладан фойдаланилади:

           

, (9)

          

бу ерда:

K0 - керма (керма қуввати)нинг ҳақиқий қиймати;

g - ҳаводаги тормозланиш нурланишига кетадиган иккиламчи электронлар энергиясининг улушини ҳисобга олувчи ўлчамсиз коэффициент (Co-60 учун g = 0,0032, Cs-137 учун g = 0,0015).


Изоҳ. g коэффициентларнинг қийматлари фотонлар энергияси ва нурланиш турига боғлиқ ҳолда мазкур давлат стандартининг 4-иловасида келтирилган (ГОСТ 8.087 - 2000 га мувофиқ).


32. Амбиэнт, йўналтирилган ёки индивидуал доза эквивалентларининг бирликларида даражаланган дозиметрик ўлчаш воситалари асосий хатолигининг ишончли чегараларини ҳаводаги кермада даражаланган эталон ўлчаш воситалари бўйича аниқлаш пайтида ўтиш коэффициентларини аниқлаш хатолиги ушбу давлат стандартида келтирилган 3 ва 5-формулалар бўйича ҳисоб-китобдаги 0 истисно қилинмаган систематик хатолик сифатида ҳисобга олиниши ва улар илдиз остида қўшилиши керак.

Амбиэнт, йўналтирилган ва индивидуал доза эквивалентлари учун h = 2 фоизга тенг.

         

         




Давлат стандартига

1-ИЛОВА



Қиёсланаётган ўлчаш воситаларининг

нисбий хатолигини аниқлаш усуллари

        

1. Компаратор ёрдамида солиштириш усули назорат қилинаётган манба майдонининг ёки дозиметрик қиёслаш қурилмаси майдонининг тавсифларини маълум эталон манбаи ёки майдонининг мос тавсифлари билан таққослашдан иборат.

Компаратор сифатида эталон ўлчаш воситаси ёки барқарор ўлчаш тизимига эга детекторлаш блоки қўлланилади. Компаратор ўлчаш вақтида 1 фоиздан кўп бўлмаган нобарқарорликда 0,5 фоиздан кўп бўлмаган хатолик билан кўрсаткичлар саноғини таъминлаши керак. Компаратордан фойдаланилганда ўлчаш воситалари - дозиметрик қиёслаш қурилмаси майдонида бир вақтнинг ўзида ёки навбатма-навбат жойлаштирилган қиёсланадиган ва эталон ўлчаш воситаларнинг кўрсаткичлари солиштирилади.


2. Радиацион майдонларнинг ўхшашлик усули маълум кучсизланиш карралигининг фильтрлари тўплами билан эталон дозиметрик қурилма радиацион майдонини қўллаш орқали амалга оширилади. Мазкур усул ўлчаш воситаси доза қувватининг қийматлари катта бўлган кичик диапазонларини қиёслаш пайтида қўлланилади.

Қиёсланаётган ўлчаш воситасининг детекторлаш блоки гамма нурланиш манбаидан исталган яқин масофада ўрнатилади. Маълум кучсизланиш карралилиги (Af ) фильтри ёрдамида ҳар бир қиёсланган кичик диапазон якуний қийматининг 0,3-0,4 ва 0,6 - 0,8 ни ташкил қиладиган ўлчаш воситаси кўрсаткичи (Nl - 1) танланади. Сўнг ўлчаш воситаси доза қувватининг катта қийматларига эга кейинги кичик диапазонга қайта уланади, фильтрлар олиб ташланади. Ўлчаш воситаси кўрсаткичи қуйидагига тенг бўлиши керак:


, (10)

         

бу ерда, Af - мос равишда кичик диапазоннинг танланган нуқталаридан ҳар бири учун фильтр карралилиги.

         

         




Давлат стандартига

2-ИЛОВА



Қиёслаш баённомасининг шакли


Қиёслашни амалга ошираётган ташкилот номи

__________-сонли қиёслаш баённомаси

        

__________________________________________________________________________________, тури_______________, N __________

ўлчаш воситасининг номи

           

тегишли


га


ташкилот номи


            

Ишлаб чиқарувчи


         

Қиёслаш ўтказилган сана


        

Қиёслаш


бўйича ўтказилди


унга кўра қиёслаш ўтказилган ҳужжат


            

Қиёслаш воситалари

          


номи, тури, рақами, зарур бўлганда эса тавсифлари, қиёслаш санаси

         

Қиёслаш шароитлари:

- атрофдаги ҳаво ҳарорати                                _____ °С;

- атрофдаги ҳавонинг нисбий намлиги                 _____ фоиз.

- атмосфера босими                                            _____ кПа.


Қиёслаш натижалари:

          

1. Ташқи кўрик



(мувофиқ/ мувофиқ эмас)

             

2. Синаб кўриш



(мувофиқ/ мувофиқ эмас)

             

3. Метрологик тавсифларини аниқлаш


3.1. Асосий нисбий хатоликни ва тузатиш кўпайтиргичини аниқлаш

          

         

1-жадвал - Хатолиги 8 фоизгача бўлган

ўлчаш воситалари учун

     

Эталон

қиймат

Х0

   

Ўлчаш воситаси кўрсаткичлари

     

Си, %

δ, %

Си

δқош,

%

 

Хи

       

     

Фон

        







-

-


-


       












      












       











       

     

2-жадвал - Хатолиги 8 фоиздан 20 фоизгача

бўлган ўлчаш воситалари учун

          

Эталон

қиймат

Х0

         

Ўлчаш воситаси кўрсаткичлари

       

δпр, %

δ, %

δқош,

%

    

Хи

         

    

Фон

        







-

-

-


         











      











      










      

         

3-жадвал - Хатолиги 20 фоиздан ортиқ

бўлган ўлчаш воситалари учун

      

N

Эталон қиймат

Х0

    

Ўлчанган қиймат

Хи

    

Рухсат этилган

чегаралар

Ҳ0 ± Δ

      

1.

  






2.

     






3.







     

        

3.2 Энергетик боғлиқликни аниқлаш

         

4-ЖАДВАЛ

Нурланиш энергияси,

kеV

        

Эталон қиймат

Х0

     

Ўлчаш воситаси кўрсаткичлари

      

Чи

  

Хи

     

  


         










          









         

Хулоса ________________________________________________________________________________________________________

мувофиқ/ мувофиқ эмас


Гувоҳнома (яроқсизлик ҳақида хулоса) N _________________________________________________________________________


Қиёсловчи     ______________________________      _____________________________     __________________________________________.

                                                                   лавозими                                                                              имзо                                                                                   Ф.И.О.

           

         




Давлат стандартига

3-ИЛОВА



Керманинг фотон нурланиш дозасининг

амбиэнт ва индивидуал эквивалентларига

ўзгариш коэффициентлари

          

ISO 4037-1:2019 (кенгайтирилган ва бир жинсли майдон)да келтирилган Н*(10) нурланиш сифатлари учун, 1 m ва 2,5 m масофалар учун ҳаводаги керманинг (Ka) Н*(10) амбиэнт доза эквивалентига (10, N) ўзгариш коэффициенти (h*K) мазкур илованинг 1-жадвалида келтирилган.

      

1-ЖАДВАЛ

Нурланиш сифати

    

h*K (10, N), Sv/Gy

      

Нурланиш масофаси 1,0 m

  

Нурланиш масофаси 2,5 m

     

N-40


1,19

1,20

N-60


1,59

N-80


1,74

N-100


1,71

N-120


1,65

N-150


1,58

N-200


1,46

     

ISO 4037-1:2019 (кенгайтирилган ва бир жинсли майдон)да келтирилган Н*(10) нурланиш сифатлари учун ҳаводаги керманинг (Ka) Н*(10) амбиэнт доза эквивалентига (10, S) ўзгариш коэффициенти (h*K) мазкур илованинг 2-жадвалида келтирилган.

        

2-ЖАДВАЛ

Нурланиш сифати

       

Нурланиш масофаси, m

   

h*K (10, S), Sv/Gy

       

S-Cs


1,0 - 3,0

1,21

S-Co


1,0 - 3,0

1,16

      

ISO 4037-1:2019 да келтирилган нурланиш сифатлари ва 1 m ва 2,5 m масофалар учун параллелепипед кўринишидаги фантом учун ҳаводаги керманинг (Ka) Нp(10) индивидуал доза эквивалентига (10; N) ўзгариш коэффициенти (hpK) мазкур илованинг 3-жадвалида келтирилган.

         

3-ЖАДВАЛ

Нурланиш сифати

   

Диаметр

dF, cm

    

hpK(10; N), Sv/Gy

      

1,0 m

   

2,5 m

     

N-40


16

1,21

N-60


11

1,66

N-80


11

1,89

N-100


11

1,88

N-120


11

1,80

N-150


11

1,72

N-200


12

1,56

        

ISO 4037-1:2019 да келтирилган нурланиш сифатлари ва параллелепипед кўринишидаги фантом учун ҳаводаги керманинг (Ka) Нp(10) индивидуал доза эквивалентига (10; S) ўзгариш коэффициенти (hpK) мазкур илованинг 4-жадвалида келтирилган.

      

4-ЖАДВАЛ

Нурланиш сифати

      

Диаметр

dF, cm

     

Нурланиш масофаси, m

    

hpK(10; S), Sv/Gy

      

S-Cs


15

1,0 - 4,0

1,21

S-Co


15

1,0 - 4,0

1,15

         

Изоҳ. Диаметр dF - фантомдаги майдони битта индивидуал дозиметр учун зарур бўлган доира диаметри.

         

         




Давлат стандартига

4-ИЛОВА



"g" (ҳаводаги тормозланиш нурланишига

кетадиган иккиламчи электронлар энергиясининг

улушини ҳисобга олувчи ўлчамсиз коэффициент)

коэффициентларининг қийматлари


Гамма нурланиш учун ҳаводаги керма бирлигидан экспозицион доза бирлигига ўтишда "g" коэффициентининг қиймати ушбу илованинг 1-жадвалида келтирилган:

           

1-ЖАДВАЛ

Фотонлар энергияси,

MeV

     

g 10-3

       

Фотонлар энергияси, MeV

      

g 10-3

     

0,05


0,054

0,60

1,48

0,10


0,18

0,70

1,73

0,20


0,44

0,80

1,99

0,30


0,71

0,90

2,24

0,40


0,97

1,00

2,50

0,50


1,23

1,25

3,17

         

Рентген нурланиши учун ҳаводаги керма бирлигидан экспозицион доза бирлигига ўтишда "g" коэффициентининг қиймати мазкур илованинг 2-жадвалида келтирилган:

         

2-ЖАДВАЛ

Генерация (ҳосил бўлиш)

кучланиши, kV

      

Ярим миқдордаги кучсизланиш қатлами,

mm

       

g

Cu

 

Al

        

< 50


-

< 4

< 1 10-4

100 - 135


0,2 - 0,5


1 10-4

180


1,0


1,6 10-4

250


2,5


2,8 10-4

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).














































































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск